«Боко Ҳарам» террорчи гуруҳи уюштирган бомбали ҳужуми оқибатида 5 ҳарбий ҳалок бўлди
Нигерия шимоли-ғарбидаги «Боко Ҳарам» террорчи гуруҳи уюштирган бомбали ҳужуми оқибатида 5 ҳарбий ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Нигерия қуролли кучлари қўмондони Техас Чукунинг айтишича, террорчи гуруҳ Борно шаҳрига қарашли Бита қишлоғидаги ҳарбий қисмга ҳужум уюштирган. Бунинг оқибатида 5 ҳарбий ҳалок бўлган. Кўплаб аскарлар яраланган.
Қуролли тўқнашувда, шунингдек, кўплаб жангарилар йўқ қилинган.
«Боко Ҳарам» Нигерияда 2000 йилдан бери фаолият олиб боради. 2009 йили гуруҳ етакчиси Муҳаммад Юсуф йўқ қилинганидан сўнг жангарилар яна жонланди.
Мамлакатда террор туфайли юз минглаб кишилар хавфсиз жойларга кўчишга мажбур бўлаяпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter