Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Неймарнинг яқини тўсатдан вафот этди

Неймарнинг яқини тўсатдан вафот этди

Бразилиялик телеюлдуз, блогер, модель ва Неймарнинг яқин дўсти Луана Андраде тиззасини липосакция қилиш вақтида тўсатдан касалхонада вафот этди. У 29 ёшда эди.

«Икки ёмон хабар билан қайғули кун. Биринчидан, Брунинг ота-онасига ҳужум, лекин Худога шукур, ҳаммаси жойида! Иккинчидан, дўстимнинг вафоти. Унинг бутун оиласига ҳамдардлик билдираман, худо Луанани қучоғи билан қабул қилсин», деб ёзди Неймар ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

New York Post газетасининг ёзишича, Андраде Сан-Паулу шаҳридаги Сан-Луис касалхонасига шахсий жарроҳ томонидан тиззасини липосакция қилиш (ёғ олдириш) учун борган. Операция вақтида тўсатдан қизнинг юраги тўхтаб қолган. Шошилинч текширув Андрадеда кенг тромбоз борлигини аниқлади. Моделнинг ўлимига ўпка эмболияси сабаб бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг