Нетаняху Макроннинг танқидига кескин жавоб қайтарди
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Франция президенти Эммануэл Макроннинг танқидига кескин жавоб берди.
«Тинч аҳолига етказилган ҳар қандай зарар учун жавобгарлик Исроилда эмас, ҲАМАС зиммасига тушади», — деди Нетаняху баёнотида.
Аввалроқ Макрон Исроилнинг Ғазо секторига берган зарбалари ҳеч қандай асос ва қонунийликка эга эмас, деган фикрни билдирган ва уларни тўхтатишга чақирган эди.
ЖССТ маълумотларига кўра, 7 октябрдан бери Ғазодаги соғлиқни сақлаш марказлари 250 дан ортиқ ҳужумга учраган.
ЖССТ Бош директори Тедрос Адҳаном Гебреесуснинг айтишича, Ғазо секторида 10,8 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган, уларнинг 70 фоизга яқини аёллар ва болалардир. Ғазо секторида ўртача ҳар 10 дақиқада бир бола ҳалок бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter