Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Назарбоевнинг учинчи куёви ҳам лавозимидан кетди

Назарбоевнинг учинчи куёви ҳам лавозимидан кетди

Тимур Кулибаев.

Фото: atameken.kz

Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг куёви Тимур Кулибаев Қозоғистон Республикаси «Атамекен» миллий тадбиркорлар палатаси Президиуми раиси лавозимини тарк этди. Бу ҳақда Zakon.kz маълум қилди.

Унинг «Атамекен» РК Миллий тадбиркорлар палатаси президиуми аъзоларига мурожаати Миллий палата сайтида эълон қилинди.

«Бугундан бошлаб «Атамекен» Миллий тадбиркорлар палатаси Президиумининг сайланган раиси лавозимини тарк этишга қарор қилдим. Қурултой делегатлари ва президиум аъзоларига менга билдирилган ишонч учун миннатдорчилик билдираман. Миллий тадбиркорлар палатасининг олий назорат органига саккиз йил раҳбарлик қилиш мен учун катта шараф ва масъулият бўлди»,— дейди Тимур Қулибоев

У «Атамекен»нинг катта жамоаси – оддий мутахассислардан тортиб, ҳудудий бўлимлар раҳбарларигача бўлган ҳамкорликдаги мазмунли фаолияти учун алоҳида миннатдорчилик билдирган.

Тимур Қулибоев Назарбоевнинг ўртанча қизига уйланган бўлиб, Миллий тадбиркорлар палатаси президиуми раиси лавозимида 2013 йил сентабридан бери ишлаб келаётган эди.

Аввалроқ Қозоғистондаги йирик давлат активларини бошқарадиган «Самрук-Қазына» фонди «КазТрансОйл» компанияси раҳбари Димаш Досанов ҳамда «QazaqGaz» компанияси бошқаруви раиси Кайрат Шарипбаев лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар бергандик.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг