Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Назарбоевнинг невараси Британияда сиёсий бошпана сўради

Назарбоевнинг невараси Британияда сиёсий бошпана сўради

Фото: «Lenta.ru»

Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг невараси, ўз жонига қасд қилишга уринган ва Лондонда полициячига ташлангани учун бир йиллик шартли жазо олган Айсултон Назарбоев Буюк Британияда сиёсий бошпана сўради. Бу ҳақда у ўзининг «Facebook»даги саҳифасида маълум қилган.

Қозоғистон собиқ етакчисининг невараси бу қарорини оиласининг тазқийлари билан изоҳлаган. Унинг айтишича, «Россия билан Қозоғистон ҳукуматлари ўртасида кенг миқёсдаги коррупциялардан» хабардор. Кичик Назарбоевнинг таъкидлашича, барча тафсилотларни Британиянинг «Times» нашрига берган интервьюсида гапириб берган: у яқинда чоп этилади.

Аввалроқ Айсултон Назарбоев уни ўлдирмоқчи бўлаётганини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, у Англия шифохонасида, турмада ётган, қариндошлари билан муаммолари бўлган.

2019 йил июлда Айсултон Лондонда жонига қасд қилишга халақит қилишга уринган полициячини тишлаб олган. Қозоғистон биринчи президентининг 30 ёшли неварасига бир йиллик шартли жазо тайинланди, 140 соат жамоат иши, бир неча минг фунт стерлинг миқдорида жарима ва товон пули тўлаш, шунингдек, албатта гиёҳвандликка қарши муолажа олиш — наркологнинг камида 20 та сессиясига қатнаш шулар жумласидан.

Унинг отаси Роҳат Алиев (марҳум) 2008 йилгача Назарбоевнинг қизи Дариға билан турмуш қуришган. 2015 йилда Нурбанкнинг иккита топ-менежерини ўлдирганликда айбланиб жазоланаётган Австрия турмасида унинг жасади чиққан. Қозоғистонда Алиев ҳукуматни қўлга киритиш ва жиноий гуруҳни ташкил этишга тайёрланишда айбланган ва сиртдан 40 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Қозоғистон унинг экстрадицияси учун Австрияга икки марта сўров юборган, бироқ рад жавобини олган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг