Назарбоев яна бир муҳим лавозимни Тўқаевга топширди
Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоев яна бир ўзига тегишли лавозим —Қозоғистон халқлари ассамблеяси раислигини Қосим-Жўмарт Тўқаевга топширди. Назарбоев авал ассамблеянинг умрбод раиси эди. Бу ҳақда Liter.kz хабар бермоқда.
«Биринчи президент тўғрисидаги конституциявий қонун ва ассамблея тўғрисидаги қонунга мувофиқ, менинг Қозоғистон халқлари ассамблеясини бошқариш учун умрбод ҳуқуқим бор. Бу амал мисли болта каби амалдаги президентнинг ёнида туриши лозим. Мамлакат раҳбари ҳам ассамблеяга суянади албатта. Мен бу ҳуқуқимни амалдаги давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаевга топширишга қарор қилдим», — дея таъкидлаган Назарбоев.
2019 йил март ойида Назарбоев мамлакат аҳолисига мурожаатида 30 йиллик бошқарувидан сўнг истеъфога чиқишини эълон қилган эди. Кейинчалик ўтказилган президентлик сайловларида 70 фоиздан ортиқ овоз тўплаган Сенат Спикери Тўқаевни ўзига ворис этиб тайинлаган эди.
Шу билан бирга, Назарбоевнинг ўзи республика Конституциявий Кенгаши таркибида Хавфсизлик Кенгаши раиси ва «Нур Отан» партиясининг бошлиғи бўлиб қолди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter