НАТОнинг шарқий қаноти кучайтирилди

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг баёнот беришича, алянс шарқий чегараларда анча кучайтирилди.
«Юқори Қутб кенгликларидан то Ўрта Ер денгизига қадар 130 та самолёт, 200 дан ортиқ кема юқори жанговар ҳолатда турибди», — деди Столтенберг бугун, 8 март куни Ригада Латвия президенти Эгилс Левитс билан ўтказилган матбуот анжуманида.
Столтенберг «ҳудудда қўшимча минглаб ҳарбий хизматчилар жойлаштирилгани» ҳақида ҳам маълумот берди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter