Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

НАТО сўнгги 30 йилдаги энг йирик машғулотларини ўтказяпти

НАТО сўнгги 30 йилдаги энг йирик машғулотларини ўтказяпти

Фото: «YouTube»

Норвегияда НАТОнинг сўнгги 30 йилдаги энг йирик машғулотлари (Cold Response) давом этмоқда.

НАТО хабарига кўра, Cold Response машғулотлари 8 ой аввал режалаштирилган ва Россиянинг Украинага қарши ҳаракатларига алоқаси йўқ.

Хориж матбуоти хабар беришича, Мадридда июнда ўтадиган НАТО саммитида Швеция ва Финляндиянинг Шимолий алянсга аъзо бўлиш имкониятлари кўриб чиқилади. Бевосита Россия чегараларидаги ушбу мамлакатларнинг ҳарбий-сиёсий блокка қўшилиши ғояси ижобатини топса, НАТОнинг байроғи янгиланади.

Cold Response машғулотлари 14 март куни бошланган: 27 мамлакатдан 30 минг ҳарбий, 220 та жанговар самолёт, 50 та кема (иккитаси авиаташувчи) ва бошқа техникалар қатнашяпти. 1 апрель санасида машғулотлар якунига етади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг