Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нархларни ошириш қатъий тақиқланди — Беларус

Нархларни ошириш қатъий тақиқланди — Беларус

Фото: Pnp.ru

Беларус президенти Александр Лукашенко ҳукумат йиғилиши якунида мамлакатда ҳар қандай кўринишдаги нархларнинг оширилишини қатъиян тақиқлашни буюрди.

«6 октябрдан ҳар қандай кўринишдаги нархлар оширилиши тақиқланади. Та-қиқ-ла-на-ди! Шу бугундан. Эртадан эмас, бугундан. Бир оқшомда нархларни ўзгартириб қўйишмасликлари учун. Бухгалтерияда биронтаси тескари саноқ билан рақамларни, ҳисоб-китобларни ўзгартиб қўйишидан Худо асрасин», — Лукашенкодан иқтибос келтирди БелТА агентлиги.

Лекин истиснолар ҳам йўқ эмас, якка тартибдаги айрим нарх ўзгаришлари вазирлар ёки вилоят ҳокимликлари қарори билан амалга оширилиши мумкин.

«Қонунбузарларни ушлаб, жазога тортиш — бош прокуратура ва давлат назорати қўмитаси измида. Жавобгарлик бутун вертикал бўйлаб амал қилади», — дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг