Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ереванда яна намойишлар бошланди

Ереванда яна намойишлар бошланди

Фото:«Apa.az»

21 апрель куни тонгда Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида мухолифат тарафдорлари намойишларнинг янги тўлқинини бошлашди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.

Агентлик мухбирининг воқеа жойидан берган хабарига кўра, намойишчилар бир нечта марказий кўчани тўсиб қўйиб, ҳаракатни издан чиқаришга уринган.

Мухолифат лидери Давид Санасарян намойишлар фақат Ереван билан чекланмаслигини ва бутун республика бўйлаб ўтказилишини маълум қилди. Аммо у ва унинг бир қатор шериклари Амирян кўчасида полиция томонидан ҳибсга олинган.

Намойиш «Озодлик» радиосининг арман хизмати ва бир қатор мухолифат интернет-сайтлари томонидан жонли эфирга узатилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 16 апрелида мамлакат собиқ президенти Серж Саргсяннинг бош вазир лавозимига тайинланишига қарши Арманистон бўйлаб кенг кўламли норозилик намойишлари бошланиб кетган эди. 17 апрелда эса мамлакат парламенти Саргсянни мамлакат бош вазири этиб сайлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг