Москвада саккизинчи масжид ишга туширилди

Россия пойтахти Москва шаҳрида рамазон ҳайити куни 8-жоме масжид фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда «Haber7» хабар бермоқда.
Масжидни Россия бош муфтийси Равил Гайнуддин очиб берди.
Қуръони карим тиловати билан бошланган тадбир доирасида «Россияда ислом» кўргазмаси ҳам ўтказилди.
«Бу масжид Москва шаҳридаги саккизинчи ибодат маъвосидир. Масжидда жами 450 киши ибодат қила олади. Масжид 400 м2. Аёллар учун алоҳида намозхона ҳам бор», – дея масжидни таърифлаб берди Равил Гайнуддин.
Бу масжид москвалик мусулмонлар учун рамазон ҳайити туҳфаси бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter