Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Москвада кучли ёнғин содир бўлмоқда

Москвада кучли ёнғин содир бўлмоқда

Москва шарқида, Мартеновская кўчасидаги бинода 2 минг квадрат метр майдонда ёнғин содир бўлди. Ёнғинга нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум.

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, ёнғин «кўп қаватли саноат ва омборхона биносида» содир бўлган.

Бу жой «Новогиреево» метро бекати ва худди шу номдаги темир йўл станцияси яқинида жойлашган.

Бошқарма маълумотларига кўра, ёнғинни ўчиришга Ка-32 вертолёти, 40 та техника ва 120 дан ортиқ ўт ўчирувчилар жалб қилинган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, бинода тез ёнувчи суюқликлар солинган идишлар борлиги ёнғинни бартараф этишни қийинлаштирмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг