Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Москвада икки бола ўлган отаси билан қулфлоғлиқ квартирада қолиб кетди

Москвада икки бола ўлган отаси билан қулфлоғлиқ квартирада қолиб кетди

Москва жануби-шарқида икки бола ўлган отаси билан квартирада қулфланган ҳолда топилди.

Ҳодиса 4 ноябр куни юз берган. Шаҳарнинг Шоссейная кўчасидаги 14-уйда яшовчи фуқаролар биринчи қаватдаги хонадонда бир неча соатдан бери болалар йиғлаётганини, бироқ эшикни ҳеч ким очмаётганини айтиб, полицияга мурожаат қилишган.

Воқеа жойига етиб келган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари хонадонга киришга муваффақ бўлган. У ерда улар эгизак болалар ва уларнинг онасини топдилар. Аёл атрофда содир бўлаётган воқеаларни англамайдиган даражада карахт аҳволда бўлган. Ошхонадан 27 ёшли эркакнинг жасади, болаларнинг отаси топилган.

Мутахассислар қайд этишича, жасадда зўравонлик аломатлари йўқ. Эркак гиёҳванд моддаларни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилгани натижасида ўлган бўлиши мумкин.

Болалар текширув учун шифохонага олиб кетилган. Келажакда назорат органлари уларнинг онасини оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ёки йўқлигини ҳал қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг