Молдовада пенсия ёши пасайтирилди

Молдова парламенти мамлакатда пенсия ёшини пасайтиришни кўзда тутувчи қонунни тасдиқлади, дея хабар берди «Noi.md».
Аниқлик киритилишича, 2016 йилги ислоҳот натижаларини бекор қилувчи ушбу ҳужжат аёллар ва эркаклар учун пенсия ёшини камайтиради. Айниқса, аёллар учун имтиёзлар алоҳида таҳсинга лойиқ.
Демак, Молдовада пенсияга чиқиш ёши аёллар учун 63 ёшдан — 57 ёшга пасайтирилди, эркаклар учун эса 63 ёшдан — 62 ёшга. Беш нафар ва ундан ортиқ фарзандларни дунёга келтирган ва парвариш қилган аёллар эса 54 ёшдан пенсияга чиқишлари мумкинлиги қонунан мустаҳкамлаб қўйилди.
Қонун 2021 йилнинг 1 январидан кучга киради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter