Молдова бош вазири: «Биз Руминияга қўшилмаймиз»
Молдова бош вазири Павел Филипнинг айтишича, мамлакат Руминия билан фақат Европа иттифоқи таркибида бирга бўлиши мумкин. Бу ҳақда «The Guardian» хабар берди.
Руминия ва Молдова ўртасидаги алоқалар жуда юқори даражада бўлишига қарамасдан ҳукумат қўшилиш масаласини истисно этмоқда. Бош вазирнинг фикрича, музокараларни яхшироқ муддатга қолдирмоқ керак, лекин мамлакатлар Европа иттифоқи таркибида бирга бўлишлари мумкин.
Аввалроқ Молдова президенти Игор Додон қўшилиш ҳақидаги таклифни тақиқлаш бўйича референдум ўтказишни таклиф қилган эди.
Март ойида Молдовада Руминияга қўшилиш бўйича декларацияни имзолашни талаб қилган 7000 кишилик митинг бўлиб ўтганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter