Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мисрдаги черковда юз берган ёнғинда 41 нафар инсон ҳалок бўлди 

Мисрдаги черковда юз берган ёнғинда 41 нафар инсон ҳалок бўлди 

Мисрнинг Гиза шаҳридаги Копт черковида келиб чиққан ёнғин оқибатида 41 киши ҳалок бўлган. Яна 14 киши турли даражада куйиш жароҳатларини олган. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар берди.

Ҳодиса, кеча, 14 август куни Қоҳира ғарбидаги Гиза шаҳрида жойлашган черковда содир бўлган. Миср Ички ишлар вазирлиги терговнинг дастлабки натижаларига кўра, ёнғин черков биносининг иккинчи қаватидаги кондиционер тизимидаги носозлик туфайли юзага келган.

Ёнғин вақтида черковда беш мингга яқин инсон ибодат учун тўпланган бўлган. Шу сабабли ёнғин бошланган вақтда чиқиш эшиги олдида катта тирбандлик юзага келган.

«Учинчи ва тўртинчи қаватларда одамлар тўпланишаётган эди, иккинчи қаватдан тутун чиқаётганини кўрдик. Одамлар зинапоядан югуриб тушиб, бир-бирининг устига йиқила бошлади», – дейди черков аъзоларидан бири Ёсир Мунир.

Миср президенти Абдулфаттоҳ Сисий Гизадаги ал-Мунир черковидаги ёнғиндан кейинги вазиятни шахсан ўзи назоратга олганини айтди.

Давлат раҳбари барча тегишли давлат муассаса ва ташкилотларига зарур чора-тадбирлар кўриш бўйича топшириқ берганини таъкидлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг