Миср жанубида тимсоҳ мумиёлари бўлган қадимий қабр топилди (фото)
Миср жанубида деярли бутунлай мумиёланган бешта скелет ва бешта тимсоҳ бош суяги бўлган қабр топилди, деб ёзмоқда Heritage Daily.
«Мамлакатда бу ҳайвонларнинг мумиёлари бўлган 20 дан ортиқ қабрлар топилган. Аммо бузилмаган қабрда ўнта яхши сақланган тимсоҳни топиш ақл бовар қилмайдиган нарса», – дейди археолог Бе де Купер.
Судралиб юрувчиларнинг топилган мумиёлари милоддан аввалги 304 йилгача Птолемейгача бўлган даврга тегишли. Уларнинг узунлиги 1,8 дан 3,5 метргача.
Ҳайвонлардан бирининг ичида бундай судралувчиларга сувда мувозанатни сақлашга имкон берадиган тошлар топилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter