Миср эҳромларидаги олтин ўғриси «айбини тан олди»

«Рамблер»нинг ёзишича, Миср эҳромлари сирларидан бири 3 минг йиллик ҳужжат ёрдамида фош этилди. Бу ҳақда тарихий кўрсатувларнинг бирида тарихчи Беттани Хьюз маълум қилди.
Топилма нима учун мисрликлар бирдан фиръавнлар ва уларнинг оила аъзоларини эҳромларга эмас, мақбаралар учун ажратилган махсус «Ҳукмдорлар водийси» дарасига дафн этишга тушганини англашга ёрдам берди.
Олимлар суд ишига оид қадимий ҳужжатни топишди. Унда тахминан 3 минг йил муқаддам содир бўлган ўғрилик бўйича тергов қайд этилган. Экспертлар Себекемсаф II мақбарасига бостириб кирган ўғрининг «эътирофи»ни расшифровка қилишди. Маълум бўлишича, ўғрини сағанада сақланаётган олтин ўзига жалб этган. Чунки тиллани эритиш ва шу йўл билан жиноят изларини яшириш осон бўлган.
Тарихчилар фикрича, айнан дахмаларни тунай бошлаган босқинчилар мисрликларни фиръавнларни эҳромларга дафн этмасликка мажбур қилган. Олимлар сағаналардаги кўпгина буюмлар талон-тарож ва умрбод ғойиб бўлганидан қаттиқ афсусда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter