Миср эҳромлари билан тенгдош ибодатхона харобалари топилди
Турли мамлакатлар олимларидан иборат гуруҳ томонидан Мисрдаги қазилмалар чоғи Қуёш маъбуди — Рага атаб қурилган ибодатхона харобалари топилди. Бу ҳақда «Live Science» хабар берди.
Ра ибодатхонасиники экани айтилаётган хароба пойтахт Қоҳирадан 20 километр олисда, Абу-Ғуроб ибодатхоналар мажмуаси ҳудудида аниқланган. Дастлабки текширувлар объект 4 500 йиллар аввал қурилганини кўрсатди. Яъни Мисрнинг машҳур эҳромлари билан тенгдош.
Ибодатхона Бешинчи сулола даврида (милоддан авалги 2465—2323 йиллар) қурилгани тахмин қилиняпти — ўша даврда Рага сиғиниш энг юксак чўққисига кўтарилган. Ушбу хароба, олимларнинг фикрича, жойлашган ўрни номаълумлигича қолаётган тўртта Қуёш ибодатхонасидан бири бўлиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter