Минск суди Светлана Тихановскаяни сиртдан 15 йилга озодликдан маҳрум қилди
Минск шаҳар суди Беларус мухолифати мувофиқлаштирувчи кенгаши аъзоларига нисбатан жиноий иш бўйича сиртдан ҳукм чиқарди.
Хусусан, собиқ маданият вазири Павел Латушко 18 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Иш бўйича яна уч айбланувчи – Мария Мороз, Ольга Ковалькова ва Сергей Дылевский эса 12 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
Беларус мухолифати раҳбарлари бир вақтнинг ўзида Жиноят кодексининг бир нечта моддалари бўйича айбланган. Улар ҳокимиятни эгаллаб олиш учун фитна, экстремистик тузилма яратиш, ҳокимиятни эгаллаб олишга оммавий чақириқлар, ижтимоий нафратни қўзғатиш каби масалаларда айбдор деб топилган.
Прокурор Тихановская ва Латушкони 19 йилга, Мороз, Ковалькова ва Дылевскийни эса 12 йилга озодликдан маҳрум қилишни талаб қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter