Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Микробиолог қўл бериб кўришишдан батамом воз кечишни таклиф қилди

Микробиолог қўл бериб кўришишдан батамом воз кечишни таклиф қилди

Фото: «Башинформ»

Лондон гигиена ва тропик тиббиёт мактаби микробиологи Бэрон Пиот қўл бериб кўришишдан батамом воз кечишнинг афзаллиги ҳақида гапирди. Буюк Британия қатор юриш-туриш анъаналарини (хусусан, қўл бериб сўрашишни) ўзгартиришни ўйлаб кўриши керак, шунда бўлғуси эпидемияларнинг олди олинади, дейди олим.

«The Daily Telegraph» ёзишича, Пиот муқобил таклиф сифатида японча саломлашишни илгари сурган. Қолаверса, юқумли касалликлар мавсумида ниқоб тақиш, масофани сақлаш қоидалари сақлаб қолинса яхши бўларди,дейди у.

Ўз гапларининг тасдиғи сифатида олим Австралиядаги вазиятни мисол келтирди. Мутахассиснинг кузатувларига кўра, бу мамлакатда грипп ва бошқа юқумли касалликлар билан оғриш камайиб бормоқда. Чунки ижтимоий масофани сақлаш қоидалари қатъий ўрнатилган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг