Мигрантлар юк машинасининг ағдарилиши натижасида 25 киши ҳалок бўлди

Мексикада Марказий Америка мамлакатларидан келаётган, мигрантлар минган юк машинаси ҳалокатга учради. Натижада 25 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Чьяпас штати бош прокуратурасига асосланиб «Universal» газетаси ёзди.
Тафсилотларга кўра, ҳайдовчи кутилмаганда рул бошқарувини йўқотган, машина йўлдан чиқиб, ағдарилиб кетган. Ҳодиса жойи қўшни Гватемала мамлакатига яқин ҳисобланади.
Бир ой аввал Мексикада ёнилғи қувури портлаши оқибатида 100 га яқин киши қурбон бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter