Мексикада фожиа юз берди: одамлар ёниб кетди (фото)
«Milenio» нашри маълумотларига кўра, Мексикадаги йирик йўл-транспорт ҳодисасида 20 га яқин одам ҳалок бўлди.
«Мехико-Пуэбла трассасида автомобиллар тўқнашуви оқибатида 18 киши ҳалок бўлди», — дея хабар берди ОAВ.
Дастлабки маълумотларга кўра, катта тезликда ҳаракатланаётган юк машинасининг тормози ишламай қолган. У йўлда йўл ҳақини тўлаш учун дарвоза олдида навбатда турган бир нечта машинага бориб урилган.
Ўнта машина ёниб кетди. Ёнғинда одамлар ҳалок бўлди, деб ёзади газета.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter