Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Майя Санду Молдовадаги президентлик сайловларида ғалаба қозонди

Майя Санду Молдовадаги президентлик сайловларида ғалаба қозонди

Молдова собиқ бош вазири Майя Санду дастлабки натижаларга кўра президентлик сайловларида ғалаба қозонган. 

Молдова Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, Санду 98 фоиз овозлаб ҳисоб-китоб қилинганда 54 фоиз овозни қўлга киритган. Унинг рақиби, амалдаги президент Игорь Додон эса 46 фоиз овоз олган. 

Сандуга қарийб 800 минг киши овоз берган бўлса, Додонни 685 минг киши қўллаган. 

Эслатиб ўтамиз, сайловлар 15 ноябрь куни бўлиб ўтганди. Амалдаги президент Додон Россияга мойилроқ, Санду эса мамлакатнинг Европага интеграциясига хайриҳоҳ ўлароқ кўрилади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг