Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Маймунларни пул ўғирлашни ўргатган жиноятчилар ҳибсга олинди

Маймунларни пул ўғирлашни ўргатган жиноятчилар ҳибсга олинди

Ҳиндистон полицияси ўз фаолиятига бир нечта маймунларни жалб қилиб, мунтазам равишда пул ўғирликларини содир этиб келган иккита жиноятчини қўлга олди. Бу ҳақда Еsoreiter нашри хабар қилди.

Хабарга кўра, киссавурлар маймунлардан ўткинчиларга ҳужум қилишда фойдаланишган. Йўловчилар ўзларини йўқотиб қўйишган, натижада маймунлар уларнинг ҳамёнларини олиб қочишган. Жиноятчилар ўлжани тенг бўлишганлар.

Шуниси эътиборга лойиқки, маймунларнинг ўзлари ҳам ҳибсга олинган - жиноятчилар қамоқхонага, маймунлар ёввойи ҳайвонларга ёрдам бериш марказига жойлаштирилган.

Маълумот ўрнида маймунлардан ўғирлик мақсадида фойдаланиш Ҳиндистонда тез-тез учраб туради. Асосан маймунларни бозордан егулик ўғирлаб келишга ўргатишади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг