Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Маймунлар тўдаси уч ёшли қизчанинг умрига зомин бўлди

Маймунлар тўдаси уч ёшли қизчанинг умрига зомин бўлди

Ҳиндистонда маймунлар уч ёшли қизчани ўлимига сабаб бўлди, деб ёзади Daily Mail. Қиз уйи ёнида ўйнаб юрганида ҳайвонлар унинг бошига тош отишган.

Маҳаллий аҳолининг айтишича, Девунури Aбхинав уйнинг томи остида ўйнаб юрганида, айланиб юрган маймунлар унинг бошига тош отишган. У олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.

Қизнинг ўлими қишлоқда айланиб юрган приматлар ҳақида тобора ортиб бораётган хавотирга сабаб бўлди. Одамлар шу сабабли мунтазам равишда муаммоларга дуч келишаётганидан шикоят қилганлар.

Бироқ, Ҳиндистон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги маймун ҳужумларида яраланганлар ёки ҳалок бўлганлар ҳақида маълумотларга эга эмаслигини маълум қилган.

Шунингдек, марҳум қизча олти ой олдин бахтсиз тасодиф сабаб шифохонага тушиб қолган. Врачларнинг саъйи-ҳаракати туфайли қизнинг ҳаёти сақлаб қолинган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг