«Матиз» ҳайдовчиси икки аёлнинг умрига зомин бўлди

Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида икки аёл автомобиль уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлган. Воқеа 21 июль куни Қорақамиш 2/3-даҳасида содир бўлган.
Маълумот берилишича, Тошкент вилоятида яшовчи Э.И. бошқарувидаги «Матиз» русумли автомашинани Қорақамиш 2/3-даҳаси олдида ҳайдаб кетаётиб, йўлнинг қатнов қисмини кесиб ўтаётган пиёдалар Ф.Х. ва Р.Л. исмли аёлларни уриб юборган.
Оқибатда Ф.Х. жароҳат олиб воқеа жойида, Р.Л. касалхонада вафот этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter