Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Машҳур сиам эгизакларидан бири турмушга чиқди

Машҳур сиам эгизакларидан бири турмушга чиқди

Синглиси Британи билан бир танани баҳам кўрган Эбби америкалик фахрий ҳарбий Жош Боулинг билан турмуш қурди.

Эбби ва Британи машҳур сиам эгизакларидир. Эбби ўнг қўл ва ўнг оёқни бошқаради, Британи чап қўл ва чап оёғини бошқаради. Ҳар бирининг ўз юраги, буйраги, ошқозони, орқа мия ва мияси бор.

Опа-сингил Хенсел 1990 йил 7 мартда АҚШнинг Миннесота штатида туғилган. Уларнинг ота-оналари Патти ва Майк Хенсел болаларни ажратиш операциясини жуда хавфли деб ҳисоблаб, рад этишган. Чунки шифокорлар операциядан кейин иккаласининг ҳам тирик қолиш эҳтимоли пастлигидан огоҳлантирганди.

Опа-сингиллар ҳозир 34 ёшда. The Daily Mail нашрининг ёзишича, улар Миннесота штатидаги бошланғич мактабда математикадан дарс беришади. «Шубҳасиз, биз битта иш ҳақи олишимизни тушунамиз, чунки бир кишининг ишини қиляпмиз», дейди Эбби.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг