Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Машҳур актёр судда газетага ютқазиб қўйди: у хотинини урмаганини исботлай олмади

Машҳур актёр судда газетага ютқазиб қўйди: у хотинини урмаганини исботлай олмади

Фото: «РИА Новости»

Жонни Депп хотинини дўппослаганини ёзган «Sun» таблоидига судда ютқазиб қўйди. Душанба куни Лондон суди Деппга қўйилган айблов ҳақиқат эканлигини таъкидлаб нашрнинг фойдасига ҳукм чиқарди.

Лондон Олий суди ёз фаслидан бери Деппнинг 2018 йилда актёр Эмбер Ҳёрдни урганлигини ёзган «Sun» таблоидига қарши даъвосини кўриб чиқаётганди. Актриса 2015 — 2017 йилларда бирга бўлган собиқ турмуш ўртоғини 2016 йилда «уч кун жисмоний азоб берганликда» айблаган: унинг таъкидлашича, актёр ўша пайтларда гиёҳванд модда қабул қилган ва ичкиликка берилган. Депп эса ўз навбатида собиқ турмуш ўртоғига нисбатан зўравонлик қилганини қатъиян рад этмоқда.

Жонни Депп ва Эмбер Ҳёрд

«Даъвогар (Депп) туҳмат ҳақидаги даъвосининг тўғрилигини исботлай олмади. Жавобгарлар («Sun» ва «News Group Newspapers») эса улар чоп этган маълумот ҳақиқат эканлигини кўрсатиб беришди. Мен судланувчилар айтиб ўтган 14 воқеа тафсилотларини ўрганиб шундай хулосага келдим», — дейилади судья Эндрю Николнинг ҳукмида.

Суд Деппга обрўсига етказилган зарар учун компенсация беришни ҳам рад этди.

«Кариб денгиз қароқчилари» фильмидан

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг