Марокаш ғарбидаги зилзила қурбонлари сони минг нафардан ошди
Марокаш Ички ишлар вазирлиги зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 1037 нафарга, тан жароҳати олганлар сони эса 1204 нафарга етганини маълум қилди.
Вазирлик бу ҳақда маҳаллий телеканаллардаги чиқишида маълум қилган. Айни пайтда 721 нафар киши оғир аҳволда. Вайроналар тагидан одамлар қидириляпти, жабрланганлар сони ортиши мумкин.
Ушбу вайронкор зилзила минтақадаги 120 йил ичидаги энг ҳалокатлиси деб аталмоқда.
АҚШ Геология хизмати зилзила кучини 6,8 магнитудага тенг эканини қайд этган. Мутахассислар эса Марокашда афтершоклар кузатилишини тахмин қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter