Мариана ботиғида пакет ва конфет қоғози топилди
Ернинг энг чуқур нуқтаси — Тинч океанининг Мариана ботиғига тушган америкалик тадқиқотчи Виктор Весково пластик қолдиқларини топди. Бу ҳақда Би-би-си ёзмоқда.
Весково ва унинг жамоаси махсус қурилмада беш марта океан тубига тушди. Натижаси чакки эмас: қисқичбақасимонларнинг янги тўрт тури, пуштиранг шиллиқурт ҳамда... пластик пакет ва конфет қоғозларини топишди.
Энди улар янги топилган жониворларнинг организмида микропластик зарралари бор-йўқлигини аниқлашга уриниб кўришади.
Дарвоқе, шу тадқиқот давомида Весково шўнғиш бўйича 10 928 метрлик яккалик рекордни ўрнатди — бу олдинги рекорддан 16 метрга яхшироқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter