Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Mango бренди асосчиси тоғда ҳалок бўлди

Mango бренди асосчиси тоғда ҳалок бўлди

Испаниянинг Mango кийим-кечак ва аксессуарлар бренди асосчиси Исак Андик 72 ёшида ҳалок бўлди.

Испания матбуоти ёзишича, оиласи билан Монтсеррат тоғларига сайёҳатга чиққан тадбиркор 100 метрдан зиёдроқ баландликдан йиқилиб ҳалок бўлган.

Исак Андик Mango брендига 1984 йилда укаси Наҳман билан бирга асос солган. Компания 110 мамлакатда 2 100 дан зиёд дўконларига эга. Компания 2023 йилни 3,1 млрд евро даромад билан якунлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг