Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Манчестер шаҳрида қуролли ҳужум: 10 киши яраланди

Манчестер шаҳрида қуролли ҳужум: 10 киши яраланди

Англиянинг Манчестер шаҳрида содир бўлган қуролли ҳужум оқибатида 10 киши яраланди, дея хабар беради «Sabah.com.tr» сайти.

Манчестер шаҳрида ўтказилган карнавал ниҳоясида номаълум кимсалар томонидан қуролли ҳужум уюштирилган.

Шаҳар полицияси маълумотларига кўра, Мосс Сайд мавзесидаги машъум воқеада 10 киши яраланган. Улардан айримларининг аҳволи оғир экани, ҳаёти хавф остидалиги айтилмоқда.

Воқеа ким томонидан, нима мақсадда ўтказилгани ҳануз маълум эмас.

Полиция суриштирув ишлари бошлаб юборган.

Ҳужум содир бўлган жой ўраб қўйилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг