Малайзия ҳукумати вакцинанинг ножўя таъсири учун жарима тўлайди
Малайзия ҳукумати коронавирусга қарши эмлашдан сўнг ножўя асоратлари аниқланган фуқароларнинг ҳар бирига 50 минг ринггит (12,1 минг доллардан ортиқ) товон тўлашни ваъда қилди. Бу ҳақда Islamtoday хабар қилди.
Соғлиқни сақлаш вазири Адҳам Бабанинг айтишича, ушбу мақсад учун махсус 2,4 миллион доллар маблағ сармояга эга фонд яратилган.
Узоқ муддатли касалхонага ётқизишни талаб қиладиган жиддий даражадаги ножўя таъсир учун 50,000 ринггит тўланади. Ногиронлик ёки ўлим ҳолатида бу миқдор 10 баравар кўпаяди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари таъкидлаганидек, товон пули Малайзияда доимий яшовчи фуқароларга ҳам, чет эл фуқароларига ҳам тегишли бўлади.
Мамлакатда эмлаш бошланганидан 23 февралдан 18 мартгача, Бабанинг сўзларига кўра, вакцинанинг 20 та ножўя таъсир ҳолати қайд этилган, жумладан қаттиқ қичишиш, нафас олиш қийинлишуви ва тез юрак уриши.
Энди Малайзияда эмлаш учун Pfizer – BioNTech ва Sinovac Biotech прeпаратлари ишлатилиши кўзда тутилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter