Макрон Европа Иттифоқи саммитини тарк этишга мажбур бўлди
Франция президенти Эммануэл Макрон Европа Иттифоқининг Брюсселдаги саммити якунлари бўйича матбуот анжуманини бекор қилди ва йиғилишни тарк этди, деб ёзади BFMTV.
У Парижда ҳукуматнинг фавқулодда мажлисига раислик қилади. Унда полиция томонидан отиб ўлдирилган 17 ёшли боланинг ўлими сабаб мамлакат бўйлаб давом этаётган тартибсизликлар муҳокама қилинади.
Бош вазир Элизабет Борн мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этилишини истисно этмай, Вазирлар Маҳкамаси барча таклифларни кўриб чиқишини қайд этди. У тартибсизликларни «кечирилмас» деб атади.
Францияда Ноил исмли араб миллатига мансуб 17 ёшли йигитнинг Парижда полиция томонидан отиб ўлдирилиши муносабати билан уч кундан буён тартибсизликлар давом этмоқда.
Тармоқларда тарқалган видеотасвирда икки полициячининг бири тўхтаб турган машинанинг ҳайдовчига қурол ўқталиб: «Сенинг бошингга ўқ тегади», дейди ва машина ҳаракатлана бошлаганида ўқ овози эшитилади.
«Прокуратура ўқ узган полициячи томонидан қурол қўллаш бўйича мажбуриятлар бажарилмаган, деб ҳисоблайди», — деди Нантер прокуратураси.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter