Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Македонскийнинг ўлимига аслида нима сабаб бўлган?

Македонскийнинг ўлимига аслида нима сабаб бўлган?

Фото: «Zen.yandex.ru»

Панкреонекроз Александр Македонскийнинг ўлимига сабаб бўлган бўлиши мумкин, деб ёзади «Greek Reporter» нашри Грециядаги Арасту университети тадқиқотчилари маълумотларига таяниб. Бу ҳақда «Regnum» хабар берди.

Газетанинг маълум қилишича, олимлар гуруҳи афсонавий саркарданинг ўлими сабабларини 1995 йилдан ўрганишни бошлашган. Улар турли манбаларни, жумладан, қадимги тарихчиларнинг Александр Македонский касалликлари аломатлари ҳақидаги асарларини таҳлил қилишган.

Олимлар гуруҳи раҳбари Томас Герасимидиснинг фикрича, лашкарбошининг ўлимига панкреонекроз оқибатида келиб чиққан оғир сепсис сабаб бўлган бўлиши мумкин. Бу хасталик Александрда ўт-тош касаллиги, шунингдек, саркарданинг алкоголь ва ёғли таомларга ўчлиги натижасида келиб чиққан бўлиши мумкин. Аввалроқ Александр Македонскийнинг ўлимига безгак, зотилжам, Ғарбий Нил иситмаси сабаб бўлганлиги айтилганди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг