Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Лукашенкога қамоқ жазоси хавф солмоқда

Лукашенкога қамоқ жазоси хавф солмоқда

Европарламентнинг ташқи ишлар қўмитаси Гаагадаги Халқаро жиноий суддан Беларус президентини ҳибсга олиш учун ордер беришни талаб қилишга чақирди.

Ташкилот иддаосига кўра, Aлександр Лукашенко Украина ҳудудидаги уруш зонасидан болаларни эвакуация қилишдаги иштироки учун жавобгарликка тортилиши керак.

Бу ҳақда ТAСС агентлиги хабар бермоқда.

ЕИ Минск Украинада содир этилган зарар ва жиноятлар, жумладан, болаларни уруш зонасидан ноқонуний олиб чиқишда режимнинг роли учун жавобгар эканлигини таъкидлайди.

Европарламент ҳисоботида Беларуснинг сиёсий ва ҳарбий раҳбарларини жиноий жавобгарликка тортиш учун барча зарур чораларни кўриш зарурлиги айтилган.

Эслатиб ўтамиз, халқаро суд Россия президенти Владимир Путин ва болалар ҳуқуқлари бўйича комиссари Мария Лвова-Беловага нисбатан худди шундай ҳукм чиқарганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг