Лукашенко ва Путин телефон орқали КХШТнинг бўлажак йиғилишини муҳокама қилди
Кеча, 8 ноябрь куни Беларус ва Россия президентлари Александр Лукашенко ва Владимир Путин телефон орқали Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг Ереванда бўлажак йиғилишини муҳокама қилди.
Давлат раҳбарлари ўртасидаги суҳбатнинг яна бир мавзуси икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилаётгани бўлди.
Бундан ташқари, томонлар йил охиригача бўлган учрашувлар жадвалини муҳокама қилишган.
Маълумот учун, КХШТнинг Ереванда йиғилиши 23 ноябрь куни бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter