Лукашенко Протасевични афв этди
Беларусда террорчи ташкилот сифатида тан олинган NEXTA телеграм каналининг собиқ раҳбари Роман Протасевич афв этилгани эълон қилинди. Бу ҳақда БЕЛТА хабар берди.
«Мен афв этилганим ҳақидаги барча тегишли ҳужжатларга имзо чекдим. Бу, албатта, ажойиб янгилик», - деди Протасевич.
Эслатиб ўтамиз, Беларусда 2020 йил 9 август куни бўлиб ўтган президентлик сайловида мамлакатни чорак асрдан бери идора этиб келаётган Александр Лукашенко ғалабаси эълон қилингач, мамлакат бўйлаб норозилик чиқишлари бошланиб кетди.
Лукашенконинг ғалабасини сохта деб билган кўп сонли аҳоли ҳамда мухолифат унинг истеъфосини талаб қилди. Ғарб мамлакатлари, хусусан, Европа иттифоқи 9 август сайлови натижаларини тан олмади. Бир неча ойга чўзилган ва пировардида кўплаб мухолифат фаолларининг ҳибсга олиниши ёки хорижга кетиши билан якунланган норозилик намойишлари вақтида Роман Протасевич асос солган «NEXTA» Телеграм канали дунё матбуоти учун асосий ахборот манбаларидан бирига айланган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter