Лукашенко оммага кўриниш бермай қўйди: турли тахминлар янграмоқда
Беларус президенти Aлександр Лукашенко бугун, 14 май куни бўлиб ўтган Давлат рамзлари кунини нишонлаш маросимига келмади.
Тадбирда президент ўрнига Бош вазир Роман Головченко байрам муносабати билан мурожаатномани ўқиб эшиттирган.
Aлександр Лукашенко охирги марта 9 май куни омма олдига чиққанди. Дастлаб у Москвадаги Ғалаба парадида қатнашган, аммо Кремлдаги норасмий нонуштада иштирок этмаганди. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Беларус раҳбари Минскдаги тадбирлар туфайли кетганини тушунтирган.
Кейинроқ Aлександр Лукашенко Беларус пойтахтидаги Ғалаба майдонидаги ҳайкалга гул қўйиш маросимида қатнашди, бироқ тантанали нутқ сўзламади.
Беларуснинг «Наша Нива» газетаси Лукашенко вирусли касалликка чалингани бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзган.
Аввалроқ ОАВ Лукашенко заҳарланган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter