Луизиана штатида қуролли ҳужум: 3 киши ҳалок бўлди
«АҚШнинг Луизиана штати Нью-Орлианс шаҳрида номаълум шахслар қуролли ҳужум уюштириши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 7 киши оғир жароҳатланди», — дея хабар беради «Hurriyet.com.tr» сайти.
Нью-Орлианс шаҳри полицияси воқеа юзасидан суриштирув бошланганини, қўпорувчиларни қўлга олиш операцияси олиб борилаётганини маълум қилди.
Шаҳар полиция маҳкамаси матбуот котиби Арон Лунейнинг айтишича, яраланганлар Нью-Орлианс университети тиббиёт марказига ётқизилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter