Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Луцкдаги автобус ўраб олинган ҳудудда портлаш содир бўлди

Луцкдаги автобус ўраб олинган ҳудудда портлаш содир бўлди

Фото: «Hromadske»

Украинанинг Луцк шаҳрида автобусдаги одамлар гаровга олингани ҳақида хабар бергандик.

Сўнгги хабарларга кўра, автобус қуршаб олинган ҳудудда портлаш юз берган. УНН  сайти маълум қилишича, портловчи қурилмани автобусдагиларни гаровга олган одам ташқарига улоқтирган, портлашдан ҳеч ким жабрланмаган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 21 июль тонгида ўқотар қурол ва портлатгичлар билан қуролланган (ўзини Максим Плохой деб таништирган) аслида Кривош Максим Степанович исмли шахс йўловчи автобусини қўлга олган. У автобус миналаштирилгани ҳамда шаҳарнинг бошқа жойида ҳам портлаш содир этилиши билан таҳдид қилган.

Орадан бир неча соат ўтиб Луцкда, мамлакат ички ишлар вазири Арсен Аваков шу масалада кенгаш ўтказаётган Украина миллий полицияси биноси ўққа тутилган.

Автобусда тахминан 20 киши бор. Уларнинг орасида болалар ва ҳомиладор аёллар ҳам борлигини жиноятчининг ўзи маълум қилган. Максим Плохой «Twitter»даги саҳифаси орқали Украинанинг биринчи шахслари ўзларини «қонундаги террорчилар» деб тан олишларини видеога ёзиб олиб ҳаммага маълум қилишларини талаб қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг