Лотин Америкаси мамлакати 2 ёшдан болаларни «қўлбола» вакциналар билан эмламоқда
Куба ҳукумати икки ёшдан болаларни «COVID-19»га қарши оммавий эмлашни бошлаган биринчи мамлакат бўлди. Бу ҳақда «Aljazeera» ёзди.
Куба уй шароитида ишлаб чиқарилган вакциналари билан эмлашни бошлади.
Бу вакциналар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан ҳали тан олинмаган. Шунингдек, ҳеч қандай халқаро ёки илмий экспертизадан ҳам ўтказилмаган.
Ҳисоботда айтилишича, 11,2 миллион аҳолиси бўлган мамлакат 2020 йил март ойидан бери ёпиқ мактабларни қайта очишдан олдин барча болаларни эмлашни мақсад қилган.
Куба уйларининг кўпчилигида интернет йўқ. Мамлакатда теледастурлар орқали таълим берилмоқда. Ҳукумат барча болалар эмланганидан кейингина мактаблар октябрь ва ноябрь ойларида очилишини эълон қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter