Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Лондон марказида отишма: уч аёл ва бир қизча яраланди

Лондон марказида отишма: уч аёл ва бир қизча яраланди

Бугун, 14 январь куни тушдан кейин қуролланган номаълум шахслар Лондон марказида ўт очишди. Қуролли ҳужум натижасида уч аёл ва бир қизалоқ яраланган. Улар ўқ жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Хабарларга кўра, Юстон вокзали яқинидаги черков ёнидан ўтиб кетаётган машинадан ўқ отилган. Ўша пайтда черковда дафн маросими бўлаётган эди.

41, 48 ва 54 ёшли аёллар яраланган. Қизча эса – 7 ёшда.

Айни пайтда Британия полицияси воқеа жойидан қочиб кетган жиноятчиларни қидирмоқда, деб ёзади The Guardian. Ҳозирча улар ҳибсга олинмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг