Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кувайтда +73 даража иссиқ: машиналар эриб кетмоқда (видео)

Кувайтда +73 даража иссиқ: машиналар эриб кетмоқда (видео)

Скриншот

Шу кунларда жазирама ҳаво ҳатто Кувайтдек иссиқ ўлкада ҳам рекордларни янгиламоқда: Цельсий бўйича бу мамлакатда сояда +53,3 даража, қуёшли жойларда +73,3 даражали иссиқ ҳарорат (6 июль) қайд этилди, хабар бермоқда «Islam-today.ru».

Ҳатто автомобиллар эриб кетмоқда, бу иссиқда.

Маҳаллий «Al Rai» нашри ёзишича, бу йилги ёзда амирликда сўнгги 70 йилдаги энг иссиқ ҳаво ҳарорати ҳукм суряпти.

Дунёнинг бошқа юртларида ҳам аномал иссиқ ҳаво забтига олган. Канаданинг Британия Колумбиясида ҳаво ҳарорати 40-45 даражагача қизиб кетиши оқибатида 719 киши нобуд бўлган — уларнинг аксарияти кексалар. Метеорологлар 29 июнь куни ушбу ҳудуддаги Литтон шаҳрида 49,6 даражали ҳарорат рекордини қайд этишган.

АҚШ ҳам ғайритабиий жазирамадан азият чекмоқда. Калифорния штати шарқидаги «Ўлим водийси»да ҳаво ҳарорати 53°C дан ошиб кетди. Айрим штатларда 40 даражали иссиқ ёзги меъёрга айланиб қолди. Американинг айрим шаҳарлари маъмуриятлари жазирма иссиқдан толган одамлар кириб жон сақлашлари махсус совитувчи станцияларни очишмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг