Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кремль Россияда 2024 йилда президентлик сайлови бўлиб ўтишини маълум қилди

Кремль Россияда 2024 йилда президентлик сайлови бўлиб ўтишини маълум қилди

Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Россияда президентлик сайловлари 2024 йилда бўлиб ўтишини айтди.

«Ҳар қандай сайлов, айниқса, давлат раҳбари сайлови ниҳоятда муҳим. Президент Федерал Мажлисга мурожаатида бўлажак муниципал ва президентлик сайловларига ўз муносабатини билдирди. Шунинг учун сайловлар бўлиб ўтади», – деган Дмитрий Песков.

Маълумот учун, Путин ўзининг февраль ойидаги мурожаатида сентябрда маҳаллий ва минтақавий сайловлар ҳамда 2024 йилги президентлик сайловлари қатъий қонунчилик асосида ўтказилишини айтган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг