Кўзи ожиз келинни қўллаб-қувватлаш учун меҳмонлар ҳам кўзларини боғлашди
Болалигида Люси Эдвардсга камдан-кам учрайдиган генетик касаллик ташхиси қўйилган, бу эса кўриш муаммоларига олиб келган.
2015 йилда Люси Бирмингемда (Англия) яшовчи Олли Cаве билан учрашади ва уни севиб қолади. 2018 йилда улар унаштирилди. Бироқ, Люси унинг кўриш қобилияти ёмонлашаётганидан хавотирда эди. Аммо хавотири бежиз эмас экан. Люси тўйида кўзи ожиз келин бўлишини тушунди.
Яқинда, сентябрь ойида уларнинг тўйи бўлди. Тўй бироз қайғули бошланса-да, лекин айни пайтда жуда таъсирли ва эсда қоладиган бўлди. Бунинг сабаби шундаки, кўпчилик меҳмонлар Люсини қўллаб-қувватлашга қарор қилишди ва кўзларини боғичлар билан боғлашди. Меҳмонлар келиннинг ҳис-туйғуларини тушунишни хоҳлашди – бундай шодиёнали кунни кўришга эмас, балки бошқа ҳис-туйғуларни бошдан кечиришга мажбур бўлишди. Кўзлари боғланган куёв аввалига севгилининг чиройли либосини ҳис қилганини ва бу ажойиб ҳиссий тажриба эканлигини айтди.
Люси ҳеч қачон иккита қарама-қарши ҳис-туйғуларни бошдан кечирмаганлигини айтди. У бир вақтнинг ўзида ўз тўйини кўра олмаслигидан хафа бўлди ва шу билан бирга севган инсонига турмушга чиқаётганидан бахтни ҳис қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter