Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коррупцияга қарши курашавериб чарчаган президент сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи — Индонезия

Коррупцияга қарши курашавериб чарчаган президент сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи — Индонезия

Фото: ТАСС

Индонезия президенти Жоко Видодо мамлакатда коррупция ва қоғозбозликка қарши курашишда сунъий интеллект кучига таянмоқчи, дея хабар берди «ZME Science».

Президент айрим амалдорлар ўрнига сунъий интеллектни «ўтқазиб қўймоқчи». Видодонинг ҳукмрон коалицияси парламентда 75 фоиз ўринни банд этган, шундай экан, президент истаган ташаббус сўзсиз амалга ошади.

Масалан, нейротармоқ бизнесни мувофиқлаштируви амалдорлар ўрнини эгаллаши кутиляпти. Айни пайтда бизнес бошқаруви тўрт босқичли, Видодонинг назарида шулардан иккитаси умуман керакмас.

Президент Видодо «нейротармоқли ислоҳот» бизнес тараққиётига йўл очиб, хом ашё экспортидан кун кўрувчи мамлакатни юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга олиб ўтишди ёрдам беришига ишонмоқда.

Ҳозирча Видодо амалдорлар ўрнига айнан қайси алгоритмлардан фойдаланилишига ойдинлик киритмаган.

Мамлакат тўқнаш келаётган энг катта муаммо бу коррупция — сўровномалар ҳар икки давлат хизматчисидан бири пора олаётганини кўрсатяпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг