Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирусдан вафот этганлар сони ошмоқда

Коронавирусдан вафот этганлар сони ошмоқда

Фото: «The Associated Press»

Хитойда COVID-19 коронавируси оқибатида вафот этганлар сони 1113 кишига етди.

Мамлакатда вирусни юқтириб олганлар сони 44 653 кишини ташкил этмоқда, уларнинг 4740 нафари даволанишга муваффақ бўлган. Бундан ташқари 8204 одам оғир аҳволда, касаллар билан алоқада бўлган яна 185 минг киши назорат остида турибди.

Хитойда сўнгги бир сутканинг ўзида 2015 кишида коронавирус аниқланган. Вафот этганларнинг асосий қисми эпидемия ўчоғи ҳисобланган Хубэй провинциясидан.

Эслатиб ўтамиз, ушбу янги коронавирусга расман – COVID-2019 деб ном берилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг