Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирусдан вафот этган аёл қайта «тирилди»

Коронавирусдан вафот этган аёл қайта «тирилди»

Фото: «New York Post»

1958 йилда Виржиния гўзали деган шарафли номга сазовор бўлган аёл қариндошлари унинг ўлими ҳақидаги хабарни олганларидан сўнг мўъжиза юз бериб қайта «тирилди», деб ёзади «New York Post» газетаси маҳаллий ОАВга таяниб.

Нашрнинг маълум қилишича, 82 ёшли Барбара Гатри Лэйга коронавирус ташхиси қўйилган. У 20 декабрь куни нафас муаммолари билан шифохонага ётқизилган. Икки кундан сўнг қариндошлар унинг ўлимидан хабар топишган. Мудҳиш хабарни биринчилардан бўлиб унинг шифокор ўғли Том Келли эшитган.

Келли қайғули хабарни Барбаранинг турмуш ўртоғи Тони Лэйга етказган. У эса йиғлай-йиғлай бошқа қариндошлари билан боғланган. Бироқ орадан бир неча дақиқадан сўнг шифохонадан Келлига қўнғироқ қилишиб, Барбаранинг юраги яна ура бошлаганини маълум қилишган.

«Қалби тилка-пора одамдан бахтиёр инсонга айландим», — дея сўзлаб берди Барбаранинг турмуш ўртоғи.

«Тирилган» аёлнинг ўғли юз берган воқеага биргина сўз — мўъжиза дея таъриф берди. Ҳозирда бемор интенсив терапия бўлимидан оддий паталага ўтказилган. Лекин унинг ўзи ҳали нима бўлганини билмайди, деб ёзади газета.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг